Тожикистон

Wildberries Тожикистонда фаолиятини кенгайтирмоқда

Wildberries Тожикистонда фаолиятини кенгайтирмоқда

Wildberries - йирик халқаро онлайн-савдо платформаси 2025 йил охиригача Тожикистон бўйлаб 40 та янги буюртма топшириш пунктини очишни режалаштирмоқда.

Компания Марказий Осиё мамлакатларида логистика ва инфратузилмани фаол ривожлантирмоқда. Бу омборхона қувватларини яратиш ва етказиб бериш хизматларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.

Ҳозирги кунга келиб, Wildberries Тожикистонда Россия ва компания фаолият юритаётган бошқа давлатлардан маҳсулот етказиб бериш тизимини йўлга қўйган. Платформада ҳозирда 60 миллиондан ортиқ маҳсулот – кийим-кечак, косметика, техника ва бошқа турдаги товарлар мавжуд. Платформа 2025 йил апрель ойида ишга туширилганидан бери Тожикистонда 30 мингдан ортиқ буюртма амалга оширилган.

Бундан ташқари, ДС Маркет билан ҳамкорликда, тожикистонлик ишлаб чиқарувчилар Wildberries платформаси орқали хорижий бозорлар, жумладан Россияга чиқиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирда Wildberries 10 та мамлакатда фаолият олиб бормоқда, жумладан: Россия, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари. Тожикистон компания фаолият олиб бораётган энг сўнгги мамлакатга айланди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ЕОИИда тўқимачилик ва мебель маркази сифатида ўз позициясини мустаҳкамламоқда