Ўзбекистон

Наманганда қиймати $261 млнлик йирик тўқимачилик лойиҳаси барпо этилмоқда

Наманганда қиймати $261 млнлик йирик тўқимачилик лойиҳаси барпо этилмоқда

Наманган вилоятида саноат тармоқлари жадал ривожланмоқда. Хусусан, Мингбулоқ туманида Артмен қўшма корхонаси томонидан 32 гектар майдонда қиймати 261 млн долларлик йирик тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мажмуа ишга тушгач, 2000 нафар аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланади. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда, йилига 62 миллион долларлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қурилиш жараёни билан танишиб, ишлар сифатли ва белгиланган муддатда якунланиши бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди. Ушбу лойиҳа ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Батафсил ўқиш Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида енгил саноат учун ноль божлар