Навоий гиламлари Татаристон Раҳбари эътиборида

Навоийдаги "Ишонч Гиламлари" корхонасига Татаристон Республикаси Раҳбири Рустам Минниханов ташриф буюрди.
"Навоий Ишонч Гиламлари" корхонаси нафақат маҳаллий иқтисодиётга, балки халқаро ҳамкорликка ҳам ҳисса қўшмоқда. Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов ва Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов корхонага ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
2018 йилда ташкил этилган корхона 345 ишчига иш ўрни яратган, 10 миллион доллар инвестиция жалб этган ва йилига 4,8 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқаради. Корхона йилига 2 миллион долларлик маҳсулотни асосан МДҲ давлатларига экспорт қилади. Замонавий автоматлаштирилган ускуналар орқали сифат ва ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда.
Делегация корхонанинг экспорт салоҳиятини юқори баҳолаб, Россия ва МДҲ билан ҳамкорлик истиқболларини таъкидлади.
