Ўзбекистон

Навоийда 700 иш ўринли йирик лойиҳа

Навоийда 700 иш ўринли йирик лойиҳа

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида фаолият юритаётган ''СВС НАВОИЙ'' корхонаси қурилиш учун латекс қопламали қўлқоплар ишлаб чиқариб, ички ва ташқи бозорда фаол иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида 700 та янги иш ўрни яратилган, 14,6 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган.

2026 йилда янги лойиҳалар ишга туширилиб, яна 300 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари Нормат Турсунов корхонага ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди ҳамда ишчи-ходимлар билан мулоқот ўтказди.

Мазкур ташаббуслар ҳудуд саноатининг изчил ривожланиб бораётгани ва келажакда янада йирик натижаларга эришиш учун мустаҳкам поя яратилмоқдаганидан далолат беради.

Батафсил ўқиш Халқаро делегация Андижон тўқимачилик корхоналари билан танишди