ДунёдаЎзбекистон

Навоийда тўқимачилик бўйича қўшма корхоналар ташкил этилмоқда

Навоийда тўқимачилик бўйича қўшма корхоналар ташкил этилмоқда

“Дунё” АА маълумотига кўра,, Навоий вилоятида тўқимачилик саноати соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Покистонда йирик компаниялар билан музокаралар ўтказиб, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, тикув-трикотаж кластерларини ташкил этиш, тайёр кийим ва жинси маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Ҳамкорлик тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, энергетика ва автомобиль саноати учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш каби йўналишларни қамраб олади.

Ушбу келишувлар саноат салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда Навоий вилоятининг инвестицион жозибадорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Келажак модаси” учун 34 млн доллар