Дунёда

“Келажак модаси” учун 34 млн доллар

“Келажак модаси” учун 34 млн доллар

Безос Эартҳ Фунд 34 млн долларни фашион (мода) саноати учун янги материаллар ишлаб чиқишга инвестиция қилмоқда.

Мақсад — мода саноатининг экологик изининг 80% гача қисмини ташкил этадиган анъанавий толаларни (пахта, вискоза, ипак) алмаштириш.

Нималар ишлаб чиқилади:

* Бактериялардан олинган толалар (агрочиқиндилар асосида)
* Ҳайвонларсиз ва пластиксиз ипак муқобили
* Янги “ақлли” пахта (генетика орқали)
* ГМОсиз пахта уруғлари банки

Бугунги кунда мода саноати сув сарфи, CO₂ чиқиндилари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари юқори бўлган энг “ифлос” саноат тармоқларидан бири ҳисобланади.

Фонд муаммони кийим ишлаб чиқаришдан олдин — хомашё даражасида ҳал қилишга эътибор қаратмоқда. Барқарор мода келажаги — фақат қайта ишлаш эмас, балки нолдан яратиладиган янги материаллардир.

Ва йирик компаниялар аллақачон ушбу трансформацияга сармоя киритмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Гонконг: чарм саноатида янги ҳамкорлик босқичи