Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Гонконг: чарм саноатида янги ҳамкорлик босқичи

Ўзбекистон ва Гонконг: чарм саноатида янги ҳамкорлик босқичи

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Гонконгга ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Ўзбекистон–Гонконг иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган миллий маҳсулотлар кўргазмасида мамлакатимизнинг чарм-пойабзал саноати ўзининг замонавий салоҳияти ва экспорт имкониятларини ёрқин намоён этди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотлари хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар эътиборини тортиб, янги экспорт йўналишлари ва ҳамкорлик имкониятларини очмоқда.

Б2Б учрашувлар эса келгусидаги самарали келишувлар учун мустаҳкам замин яратди.

Бу каби ташаббуслар Ўзбекистоннинг глобал бозордаги ўрнини мустаҳкамлаб, миллий маҳсулотларимизни дунёга кенг танитишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Қозоғистонда 360 млн долларлик тўқимачилик кластери ишга тушмоқда