Нега 3 мингдан ортиқ тикув цехлари ёпилди?

Қирғизистонда енгил саноат соҳасида жиддий муаммолар юзага келмоқда. Economist.kg ААнинг маълум қилишича, 16-январь куни “Ала-Тоо” депутатлар гуруҳи йиғилишида саноат вакиллари 3 мингдан ортиқ тикув цехлари ёпилганини ва минглаб одамлар иш ўрнини йўқотганини маълум қилди.
Тадбиркорлар асосий сабаблар сифатида онлайн савдо платформалари билан ишлаш қийинчилиги, Россия бозорига киришнинг чекланиши ва Европа бозорларига чиқишдаги муаммоларни кўрсатишди. Сабаби, мамлакатда ўз лаборатория базаси ва халқаро сертификатлар йўқлиги туфайли маҳсулотлар халқаро стандартларга жавоб бермайди.
Иқтисодиёт вазири Бакыт Сыдыков Wildberries билан ҳамкорлик ишлари олиб борилаётганини айтди ва 2028-йилгача маркетинг маркази учун тўлиқ логистика маркази қурилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Депутатлар бошқа муаммоларни ҳам таъкидлашди: ишлаб чиқариш камайиши, рақобатбардошлик пасайиши, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, Россияга экспорт қилинадиган маҳсулотларни белгилаш ва ҚҚС масалаларини ҳал этиш, шунингдек, имтиёзли кредитлар берилишининг зарурлиги.
Йиғилиш якунида депутатлар вазирлар маҳкамасига саноатни қўллаб-қувватлаш ва бозорларни кенгайтириш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқишни топширди. Бу чоралар амалга оширилса, саноат ривожланади ва иш ўринлари сақланади.
