"Нил Гранит" Туркиянинг "Монтекс Текстил San.Ltd.Sti" компанияси билан ҳамкорлик қилади

"Монтекс Текстил" ва "Нил Гранит" ўртасида ҳамкорлик шартномаси томонлар ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланди.
12-18 март кунлари Туркиянинг соурcинг компанияси "Монтекс Текстил San.Ltd.Sti" раҳбари Метин Куртулой бошчилигидаги делегация Андижон вилоятидаги "Нил Гранит" трикотаж корхонасига ташриф буюрди."Нил Гранит" ўз маҳсулотларини "Само" бренди остида ишлаб чиқаради, бу бренд нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ мамлакатларида ҳам кенг танилган. Энди корхона Европа бозорига чиқишни режалаштирмоқда ва бу борада музокаралар олиб борилди. Натижада, "Монтекс Техтил" ва "Нил Гранит" ўртасида шартнома имзоланди.
Шунингдек, "Нил Гранит" мутахассислари учун халқаро бозорларга мос ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича семинарлар ташкил этилди. Ушбу ташриф корхона маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ва Европа бозорига чиқиш имкониятларини яратди.
1994 йилда асос солинган "Монтекс Техтил" компанияси кийим-кечак, ички кийим, пайпоқ ва мода аксессуарларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган.
