Осборн Техтиле ип-калавалари Москвадаги «Интерткань» кўргазмасида ёрқин намойиш этилди

"Маде ин Узбекистан" логоси остида Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари Москвада «Интерткань» кўргазмасида тақдим этилди.
Лигҳт Central Асиа жамоаси Осборн Техтиле вакили Санжар Қосимов билан кўргазма якунлари бўйича эксклюзив интервью ташкил этди.
— Компаниянгиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтасизми? Асосий фаолият йўналишлари ва экспорт географияси қандай?
— Осборн Техтиле 2007 йилдан бери 40 турдаги юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқаради ва таклиф этади, хусусан, бўялган, меланж ва аралаш таркибли маҳсулотлар. Компаниямиз эга бўлган ОЭКО ТЕХ, ГОТС, BSCI, Organic 100 сертификатлари бизга маҳсулотларимизни Европа, МДҲ, Осиё, Африка, Жанубий Америка ва АҚШ каби 40 дан ортиқ давлатларга экспорт қилиш имконини беради.
— Халқаро кўргазмаларда, айниқса «Интерткань»да иштирок этиш бизнесингизга қандай таъсир қилади?
— Кўргазмалар маҳсулотимизни намойиш қилиш, янги ҳамкорлар топиш ва бозор трендларини ўрганиш имконини беради. Биз 2023 йилдан бери «Интерткань»да қатнашамиз, ва бу вақт мобайнида ушбу платформа МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнашига ишонч ҳосил қилдик. Шу йили Россия, Қозоғистон ва Беларусдан келган потенциал ҳамкорлар билан учрашиб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдик.
— Охирги кўргазмада янги мижозларни жалб қилишга муваффақ бўлдингизми? Қайси компаниялар қизиқиш билдиришди?
— «Интерткань 2025» кўргазмасида маҳсулотларимизга катта қизиқиш кузатилди. Айниқса, Стиль, ЛентаБел, Зал Теам ва Лаэмка каби компаниялар алоҳида эътибор қаратди.
Бу эса сифатли ип-калавага бўлган талабнинг ортиб бораётгани ва Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қизиқиш ошиб бораётганини кўрсатади.
— Бозорда қандай тенденцияларни кузатяпсиз?
— Ҳозирги кунда экологик тоза материаллар ва инновацион толаларга бўлган қизиқиш ошиб бормоқда. Кўплаб компаниялар биологик тарзда чирийдиган ва қайта ишланган материалларни танлашмоқда. Биз ҳам бу йўналишда фаол иш олиб боряпмиз: ҳозирда мета-арамид, модаакрил ва вискоза ФР-ип-калаваларини синов тарзида ишлаб чиқаришни амалга оширмоқдамиз. Бу маҳсулотлар турли саноат соҳаларида талабгир.
— Ҳозирда қандай янги лойиҳаларни амалга оширяпсиз? Янги бозорларга чиқиш режаларингиз борми?
— Биз ассортимент ва экспорт бозорларини кенгайтириш устида доимий иш олиб борамиз. Корхонамиз янги технологияларни жорий этиш, бўяш ва қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш, эксклюзив ип-калава турларини ишлаб чиқиш устида ишлайди. Биз учун энг асосий мақсад – мижозларга инновацион ва экологик тоза ечимлар тақдим этиш.
