“Нуразиз техтиле” МЧЖ ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ёшлар бандлигини таъминламоқда

Бухоро вилояти, Олот туманидаги “Нуразиз техтиле” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда. Корхона раҳбари Шойиддин Авезов ёшлар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Қиймати 500 миллион сўм бўлган корхонада 30 дан ортиқ маҳаллий тикувчилар ойига 20 минг футболка ва 4 минг спорт кийими ишлаб чиқаради. Ишчиларга ойлик 2,5-3 миллион сўм маош тўланади, маҳсулотлар асосан ички бозорда сотилади.
Туман хокимлиги муаммоларни ўрганиб, хом ашё таъминоти ва буюртмаларни тартибга солиш чоралари кўрилмоқда. Корхона касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорликда “устоз-шогирд” тизимини ривожлантириб, мутахассислар тайёрлашни давом эттирмоқда.
