Дунёда

Шеин Францияда доимий дўконларини очмоқчи

Shein Францияда доимий дўконларини очмоқчи

Хитойнинг машҳур тез мода бренди Шеин 2025-йил ноябрь ойида Францияда ўзининг илк доимий савдо нуқталарини очишни режалаштирмоқда. Дўконлар БҲВ ва Галериес Лафаетте универмагларида “шоп-ин-шоп” форматида фаолият олиб боради.

Лойиҳа СГМ (Société дес Грандс Магасинс) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ташаббуснинг асосий мақсади — ёш харидорларни жалб қилиш ва бренднинг Европадаги иштирокини мустаҳкамлашдир.

Бироқ, маҳаллий мода брендлари бу жараёнга эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Уларнинг фикрича, Шеинънинг бозорга кириб келиши рақобатни кескин кучайтириши ва молиявий барқарорликка таҳдид солиши мумкин. Жорий йилда Женнйфер ва Наф-Наф каби бир неча француз брендлари молиявий инқирозга юз тутган.

Батафсил ўқиш ''Бизникиларни бил” — Миллий брендлар танлови