Олимлар ЛЕГО каби йиғиладиган «ақлли кийим»ни яратди

Замонавий технологиялар кун сайин инсон ҳаётини енгиллаштирмоқда. Энди эса олимлар кийимларни ҳам янада «ақлли» қилишга муваффақ бўлди.
Япониялик олимлар датчикларини бир неча сония ичида ечиб-тақиш мумкин бўлган янги авлод «ақлли кийим»ни ишлаб чиқди.
Кийимга ўрнатилган датчиклар юмшоқ магнитлар ёрдамида осон алмаштирилади. Улар тана ҳарорати, мушаклар фаолияти ёки нафас олишни кузатиши мумкин. Энг муҳими, бунинг учун кийимни қайта тикиш ёки ўзгартириш талаб этилмайди.
Ушбу технология спорт, тиббиёт ва шахсий эҳтиёжларга мос ақлли кийимлар яратишда янги имкониятларни очади.
Мутахассислар фикрича, келажакда бундай инновацион кийимлар инсон саломатлигини доимий назорат қилишга хизмат қилиб, тиббиёт ва кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиши мумкин.
