Онлайн кийим-кечак савдоларида қайтаришлар сони ортиб бормоқда

Сўнгги йилларда электрон савдо жадал ривожланаётган бўлсада, ушбу йўналишда бир қатор тизимли муаммолар ҳам кузатилмоқда. Жумладан, кийим-кечак ва пойабзал маҳсулотларини онлайн харид қилган харидорлар томонидан уларни қайтариш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Бу эса нафақат чакана савдо майдонларининг молиявий барқарорлигига, балки истеъмолчи ишончи ва ишлаб чиқарувчилар обрӯсига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шифт агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, йирик маркетплейсларда харид қилинган маҳсулотларнинг 30–45 фоизи қайтариб берилмоқда. Ҳатто брендларнинг ўз расмий сайтларида ҳам ушбу кўрсаткич 15–20 фоизни ташкил этади.
Қайтаришларнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: харидор томонидан танланган ўлчамнинг мос келмаслиги, маҳсулотнинг реал кўриниши билан тақдим этилган тасвир ўртасидаги фарқ, сифатдаги камчиликлар (нуқсонлар, транспорт жараёнидаги шикастланишлар), шунингдек, импулсив харидлар.
Экспертлар таъкидлашича, маҳсулотларнинг кўп миқдорда қайтарилиши ишлаб чиқарувчиларга қўшимча харажатлар олиб келади, брендларнинг обрӯсини пасайтиради, маркетингга ажратилган маблағларнинг самарадорлигини камайтиради ва энг муҳими — харидорларнинг қайта харид қилиш истагини сезиларли даражада камайтиради.
Шу сабабли, замонавий онлайн савдо соҳасида брендлар ушбу муаммога ечим топиш ва истеъмолчилар эҳтиёжларини янада аниқроқ қондириш йўлида янги стратегиялар ишлаб чиқишлари керак.
