Онлайн савдода Тукатечъдан интерактив кийиб кўриш имконияти

Мода саноати учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Тукатеч онлайн харид қилишни янада қулай ва қизиқарли қилиш учун янги 3Д виртуал кийиб кўриш платформасини яратди. Бу технология харидорларга кийимларни турли бурчаклардан кўриш ва уларни компьютер ёки телефон орқали виртуал тарзда “кийиб кўриш” имконини беради. Шу орқали кийимнинг қандай кўриниши ва мос келишини олдиндан билиш осонлашади.
Бу платформа харид қилишни янада аниқроқ қилади ва кийимларни нотўғри танлаш сабабли қайтариш ҳолатларини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, у харидорларнинг қизиқишлари ва танловларини кузатиб бориб, дўконларга мижозларга мос кийимлар таклиф қилишда ёрдам беради.
Тукатечънинг ушбу янгиликлари онлайн харидлар билан анъанавий дўконлар ўртасидаги фарқни камайтиради ва интернет орқали кийим сотишни янада осон ва самарали қилади.
