Қирғизистон

Озарбайжон ва Қирғизистон ҳамкорлигида янги тикув фабрикаси ишга тушди

Озарбайжон ва Қирғизистон ҳамкорлигида янги тикув фабрикаси ишга тушди

Озарбайжон ва Қирғизистон ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳа доирасида Чуй вилояти, Аламудун тумани, Ленин қишлоғида жойлашган “КГ ТЕХ” МЧЖ тикйв фабрикаси иш фаолиятини бошлади. Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг маълум қилишича, мазкур корхона Озарбайжон–Қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳамда компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Фабрика йилига 1 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 300 нафар ишчи-ходим учун доимий иш ўринлари яратилди. Қурилиш майдони 3200 квадрат метрни ташкил этиб, умумий инвестиция ҳажми 170 миллион сомни ташкил этади.

Ушбу лойиҳа минтақанинг саноат салоҳиятини ошириш, тикувчилик соҳасини ривожлантириш ҳамда маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожига хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Қирғизистон тўқимачилик саноати Россия бозорида 5-ўринни эгаллади