Ўзбек миллий сўзаналари Германияда намойиш этилмоқда

Ўзбекистон миллий ҳунармандчилигини Европага танитиш мақсадида Германияда ўзбек сўзаналари кўргазмаси бўлиб ўтди. “Дунё” АА хабар беришича, Берлин шаҳрида “Уйқаш оламлар” номли ўзбек сўзаналари ва озарбайжон миллий калагайлари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир Германиядаги Ўзбекистон ва Озарбайжон элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилиб, унда ўзбек миллий каштачилик санъати намуналарининг кенг намойиши бўлди.
Кўргазмада юртимизга мансуб сўзаналар ва озарбайжон ипак рўмоллари намойиш этилди. Дастурда сўзаналар тарихи ҳақида маълумот берилди, миллий рақслар ва маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинди.
Тадбир 9-январгача давом этади ва Европа жамоатчилиги учун Шарқона нафислик ва бой маданий меросни яқиндан кашф этиш имконини яратади.
