Ўзбекистон

Ўзбекистон ишбилармон ва тадбиркорлари Мозори-Шарифга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон ишбилармон ва тадбиркорлари Мозори-Шарифга таклиф этилмоқда

Савдо-саноат палатаси раҳбарлигида 11–14 июнь кунлари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига делегация ташрифи режалаштирилмоқда.

Ушбу ташриф доирасида “Маде ин Узбекистан” бренди остида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирда тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини халқаро бозорда тақдим этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар.

➡️Кўргазмада қуйидаги йўналишлар бўйича маҳсулотлар намойиш этилиши кўзда тутилган:

▪️Тўқимачилик ва тикув маҳсулотлари
▪️Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
▪️Саноат маҳсулотлари
▪️Электротехника маҳсулотлари
▪️Кимё саноати маҳсулотлари
▪️Тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари, косметика ва гигиена воситалари
▪️Қурилиш саноати ва муҳандислик ускуналари

Батафсил ўқиш ЗАРА – мода индустриясини ўзгартирган бренд 50 йиллигини нишонламоқда