ЎзбекистонҚозоғистон

Ўзбекистон корхоналари Central Асиа HomeTextile кўргазмасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон корхоналари Central Asia HomeTextile кўргазмасида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 22–24 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги “Атакент” халқаро кўргазмалар марказида уй тўқимачилиги соҳасига бағишланган 22-халқаро Central Асиа HomeTextile кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли тадбир соҳа вакиллари учун янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Кўргазмада ётоқхона, ошхона ва ҳаммом учун тўқимачилик маҳсулотлари, пардалар, мебель матолари, декоратив текстиль буюмлари, гиламлар ҳамда экологик тоза материаллардан тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ташкил этилиб, янги ҳамкорлик келишувларини имзолаш учун имконият яратилган.

Мазкур халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг ДИНА МЕ, БФМ Гроуп, НТ ҲОЛДИНГ ҲОМЕ ТЕХТИЛЕ, ВИНТЕКС, МЕРГАНТЕКС, Cotton Ланд, ТИМТЕХ, Париса Ҳоме ва TextileFinds каби корхоналари ҳам иштирок этиб, миллий маҳсулотлар ва экспорт салоҳиятини халқаро ҳамкорларга намойиш этмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва янги экспорт йўналишларини очишга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Қорақалпоғистонлик аёл-қизлар Бухорода ипак гилам тўқиш сирларини ўрганди