ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари Texworld NYC 2026 кўргазмасида

Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари Texworld NYC 2026 кўргазмасида

Тўқимачилик, енгил саноат ва мода индустриясидаги энг нуфузли тадбирлардан бири – Texworld NYC 2026да Ўзбекистон компаниялари фаол иштирок этмоқда. Тадбир 20–22 январь кунлари Нью-Йоркда ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг 20 га яқин етакчи компанияси “Маде ин Узбекистан” бренди остида мато, ип, тайёр кийим ва аксессуарларини намойиш қилмоқда. Маҳсулотлар сифати, экологик тозалиги ва халқаро стандартларга мослиги экспертлар ва харидорлар томонидан баҳоланмоқда.

Миллий стендда қуйидаги компаниялар иштирок этмоқда: Мергантекс, D.Maretti, Глобал Техтиле Инфинитй, Ҳаж Тех, Олот Кҳаж Текс, Артатех, Мирисмоил Тех Инвест ва Амиртех.

Texworld NYC иштирокчилари янги экспорт бозорларига чиқиш, халқаро брендлар билан музокара олиб бориш ва маҳсулотларини глобал бозорда тарғиб қилиш имконига эга бўлмоқда.

Бу кўргазма нафақат маҳсулотларни намойиш этиш, балки Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг халқаро майдондаги обрўсини оширишда муҳим қадамдир.

Батафсил ўқиш Тўқимачилик хомашёси импортига божлар бекор қилинди