ЎзбекистонТуркманистон

Ўзбекистон–Туркманистон ишбилармонлар кенгашида муҳим келишувларга эришилди

Ўзбекистон–Туркманистон ишбилармонлар кенгашида муҳим келишувларга эришилди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон–Туркманистон Ишбилармонлар кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, йиғилишда икки мамлакат савдо-саноат палаталари раҳбарлари ва тадбиркорлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилиб, Б2Б музокаралари доирасида қатор истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришдилар.

Учрашув давомида тўқимачилик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика, электротехника ҳамда транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мазкур учрашув нафақат янги бизнес алоқаларини йўлга қўйишга, балки Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Батафсил ўқиш “Бабй Шоп Техтиле” маҳаллий бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда