Ўзбекистон

Ўзбекистон ва “Ҳ&М Гроуп” ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва “H&M Group” ҳамкорликни ривожлантирмоқда

“Дунё” ААнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва “Ҳ&М Гроуп” компанияси ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги вакили Рухулло Зикриллаев ҳамда “Ҳ&М Гроуп” компанияси директори Зиаур Раҳмон ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини халқаро брендларнинг глобал таъминот занжирларига жалб этиш, тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш ва янги ташқи бозорларга чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро брендлар талабларига мослаштириш, янги экспорт буюртмаларини жалб этиш ҳамда “Ҳ&М” компанияси делегациясининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ҳамкорлик янги экспорт имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Риетер компаниясида раҳбарият алмашинуви