Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Афғонистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда — энди диққат марказида қўшма тўқимачилик ва қайта ишлаш лойиҳалари турибди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахабовнинг Қобул ва Қандаҳорга ташрифи давомида бир қатор муҳим келишувларга эришилди:

Қобул ва Қандаҳорда йилига 50 000 тонна пахтани қайта ишлаш ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этилади.

Тўқимачилик маҳсулотлари алмашинуви йўлга қўйилади: Афғонистондан Ўзбекистонга калава ип, Ўзбекистондан Афғонистонга тайёр кийим тикиш учун бўялган матолар экспорт қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Қандаҳордаги 50 000 кв.м майдонга эга саноат ҳудудини бориб кўрди. Бу ерда 1970-йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган техника мавжуд бўлиб, уни таъмирлаш ва яна ишга тушириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Мазкур саноат ҳамкорлиги минтақавий тўқимачилик интеграциясини кучайтиради, иш ўринлари яратади, экспорт салоҳиятини оширади ва икки давлат ўртасида умумий қўшилган қиймат занжирини шакллантиради.

Батафсил ўқиш Ҳамкорликни чуқурлаштириш: Покистонда Ўзбекистон Савдо уйи очилди