Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Аргентина ўртасида янги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Аргентина ўртасида янги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Аргентинанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Энрике Игнасио Феррера Виейра билан учрашиб, икки давлат ўртасида савдо, инвестиция ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбатда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика, электротехника, кимё, туризм, тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Келгусида ушбу ҳамкорлик янги лойиҳалар, мустаҳкам бизнес алоқалари ва икки давлат тадбиркорлари учун янги имкониятларга йўл очиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Тожикистонда $83,2 млнлик тўқимачилик кластери ташкил этилади