Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Беттер Cotton (BCI) ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистон ва Better Cotton (BCI) ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш борасида яна бир муҳим қадам ташланди. Швейцариянинг Женева шаҳрида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Беттер Cotton (BCI) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум пахта етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларида экологик ва ижтимоий стандартларни кенг жорий этиш, кластерлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маҳсулот сифатини халқаро талаблар даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳамкорлик Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, янги бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини янада кучайтиришга замин яратади.

Ушбу меморандум Ўзбекистон пахтачилик тармоғини барқарор ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ва соҳанинг экспорт имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Батафсил ўқиш Бухоро ва Беларусь: янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди