Ўзбекистон ва Финляндия тўқимачилик соҳаси учун сертификатлаш лабораториялари очишни режалаштирмоқда

2025 йил 31 август куни Финляндия президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиб, “Кўксарой” резиденциясида президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда ўзбек тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорига чиқаришни енгиллаштирадиган сертификатлаш лабораториялари очиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, томонлар ўзаро савдони ривожлантириш, инновациялар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришдилар. Учрашув якунида президентлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатларни имзоладилар.
