Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ўтказилди

ИА «Дунё» маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Россия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда — Фарғона ва Сурхондарё вилояти тадбиркорлари ҳамда Новосибирск вилояти вакиллари ўртасида ўтказилган илк бизнес-форум бу йўлдаги муҳим қадам бўлди.
Учрашувда айниқса тўқимачилик соҳаси катта эътибор олди. Россиялик томон Фарғона вилоятидан тайёр маҳсулотлар ва калава ип, шунингдек Сурхондарёдан, хусусан, «Сурхон Сифат Текстил» корхонасида ишлаб чиқарилган аёллар ва болалар кийимлари етказиб бериш бўйича қизиқиш билдирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан кимёвий хомашё, гранит ва оғир полат блокларини экспорт қилиш истиқболлари, шунингдек геофизика, металлургия, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа соҳалардаги корхоналар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Новосибирскдаги Ўзбекистон Бош консули Аслам Акбаров «Қўқон» ва «Айритом» эркин иқтисодий зоналари имкониятлари, жумладан, Афғонистонга маҳсулот етказиб бериш йўллари ҳақида маълумот берди. Қуйидаги келишувларга эришилди:
«Айритом» эркин иқтисодий зонасида Новосибирск вилоятининг кўргазма павильонини очиш,
Ўзбекистон маҳсулотларига киришни таъминлайдиган электрон савдо платформаcини яратиш,
Новосибирскда ўзбек маҳсулотлари шоу-руми ва доимий омборхонани ташкил этиш.
Форум минтақалараро саноат кооперациясига юқори қизиқишни тасдиқлади ва томонларга бизнес-миссияларни фаол бошлаш, Ўзбекистон савдо уйлари ташкил этиш ҳамда экспорт логистикасини мустаҳкамлаш вазифаларини белгилаб берди.
