Ўзбекистон ва Сербия чарм саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “UzCharm Эхпо Эурасиа 2025” халқаро кўргазмаси доирасида Сербия Республикаси Президенти Александар Вучич мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида кўргазмага ташриф буюрди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон чарм саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишар экан, уларнинг юқори сифати, замонавий дизайни ва халқаро стандартларга мослигини юксак баҳолади.
Сербия томони Ўзбекистон чарм маҳсулотларини импорт қилишга катта қизиқиш билдирган бўлиб, ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
