Ўзбекистон ва WRAP: тўқимачилик саноатида янги босқичдаги ҳамкорлик

Ўзбекистон тўқимачилик саноатини замонавий стандартларга мувофиқ ривожлантириш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида халқаро WRAP ташкилоти билан янги ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ҳамкорлик доирасида яқин икки йил ичида мамлакатдаги 100 га яқин тикйвчилик ва тўқимачилик корхонаси WRAP халқаро сертификатига эга бўлиши кутилмоқда. Бу корхоналар халқаро меҳнат, хавфсизлик ва экологик стандартларга жавоб беришини тасдиқлайди.
WRAP тренинглар ва ўқув дастурларини ташкил этади, Ўзбекистон енгил саноат агентлиги эса корхоналарни танлаш ва жараённи мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Лойиҳа ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат хавфсизлигини ошириш ва экологик ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган.
Келгусида WRAP Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштирмоқда. Бу марказ корхоналарга халқаро талаблар бўйича ёрдам беради ва ЭСГ тамойилларини ривожлантиришга хизмат қилади.
