Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк сўзана галереяси очилди

Ўзбекистонда илк сўзана галереяси очилди

Моҳир каштадўз Мадина Қосимбоева томонидан Ўзбекистонда илк сўзана галереяси — Сузани бй Касимбаэва ташкил этилди. Мазкур мажмуа каштачилик санъати ва сўзаначилик анъаналарини кенг тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, у ўқув маркази, устахона, галерея ҳамда савдо дўконидан иборат.

Бу ерда ташриф буюрувчилар ёш қизларнинг каштачиликни ўрганиш жараёнини, ипакни бўяшдан тайёр сўзана тикилишигача бўлган босқичларни ҳамда сўзаначилик тарихи ва турли ҳудудларга хос нақшларни кўришлари мумкин.

Галереяда Ўзбекистондаги энг катта сўзана ҳам намойиш этилган бўлиб, унинг ўлчами 8 × 5,5 метрни ташкил этади. Мажмуани ўзбек, рус, инглиз ёки араб тилидаги гид ҳамроҳлигида томоша қилиш мумкин.

Кириш нархи: 100 минг сўм (чой ёки кофе ва ширинликлар билан).
Иш вақти: душанба–шанба, якшанба — дам олиш куни.
Манзил: Тошкент шаҳри “Сузук ота” ҳунармандлар маҳалласи











Батафсил ўқиш Бухорода янги тикув цехи ишга тушди