Ўзбекистоннинг Покистон Чарм-технологиялари институти билан саноат ҳамкорлиги

Ўзбекистон чарм саноатини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Покистоннинг Чарм-технологиялари институти билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Гужранвала шаҳрида Чарм-технологиялари институти директори Муҳаммад Атҳер Раза Заиди билан учрашиб, чармни қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш, ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шу билан бирга, томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва кичик ҳамда ўрта корхоналар учун кадрлар тайёрлаш орқали икки мамлакат чарм саноати салоҳиятини янада оширишни мақсад қилмоқда.
Бу ҳамкорлик икки мамлакат чарм саноати ривожида янги имкониятлар ва барқарор ҳамда самарали ишлаб чиқариш йўлини очади.
