Озон премиум сегментини ривожлантиришда янги босқични бошлади

Озон компанияси электрон тижорат бозорида юқори сифатли маҳсулотларга талаб ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда “Озон Select” премиум платформасини ишга туширмоқда. Ушбу ташаббус компаниянинг стратегик ривожланишида муҳим қадам бўлиб, Россия брендларига мансуб кийим-кечак, пойабзал, косметика, парфюмерия, маиший товарлар ва электроника маҳсулотларини таклиф этади.
Платформа орқали фойдаланувчиларга юқори сифат, ишонч ва замонавий дизайнга эга маҳсулотлар махсус логистика, тезкор етказиб бериш ва қулай қайтариш хизматлари билан тақдим этилади. Шу билан бирга, “Озон Select” учун алоҳида веб-сайт 2026 йилда очилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа электрон тижоратни янги технологик босқичга олиб чиқиш ва юқори тоифадаги истеъмолчилар сегментини қамраб олиш орқали компаниянинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди.
