Пахта хомашёсини етиштириш ва сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 17 январдаги №ПФ-7-сонли “Пахта хомашёсини етиштириш ва бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Ушбу Фармон пахта хом ашёсини етиштириш ва сотиш жараёнига бозор механизмларини жорий этишни такомиллаштиришга қаратилган. Бу таннархни оптималлаштириш, фермер хўжаликлари ва пахта қайта ишловчиларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда пахта саноати ривожланишини рағбатлантириш учун биржа савдоларини яхшилашни ўз ичига олади.
Мазкур Фармон низомига мувофиқ, Ўзбекистонда пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартибини жорий этиш доирасида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилади:
- Битимлар тузиш, ҳисоб-китоблар, етказиб бериш шартлари ва сотувчи, харидор ҳамда биржа ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари.
- Пахта хом ашёси (бирламчи ёки қайта ишланган) аълум ҳудуддаги биржа орқали фьючерс, форвард ёки спот контрактлар асосида сотилади.
- Келажакдаги ҳосил учун фьючерс ва форвард шартномалари олдиндан тузилади, бунда дастлабки гаров талаб этилади (фьючерслар учун 0,1%, форвард ва спот битимлар учун 10% гача).
- Йиғилиб бўлинган пахта хом ашёси учун спот-контрактлар қўлланилади. Улар аниқ шартларни ўз ичига олади: ҳажм, сифат ва етказиб бериш шартлари.
- Харидор томонидан тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилиши керак:
1. Фьючерслар учун: сумманинг 80% 3 иш куни ичида, қолган қисми йил охиригача.
2. Форвард контрактлар учун: камида 15 иш куни ичида тўлиқ ҳисоб-китоб.
3. Тўлов кечиккан тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун 0,1% жарима қўлланади.
- Нарх қуйидаги формулага асосланиб аниқланади: сўнгги 6 ой ичида Нью-Йорк биржасидаги ўртача пахта котировкаси асосида:
1. Қайта ишлаш, транспорт ва сақлаш харажатлари (умумий қийматнинг 20%).
2. Маҳсулот чиқиш коэффициентлари (33,5%—пахта толаси, 53%—уруғ ва бошқалар).
3. Валюта курслари ва бошқа қўшимча омиллар.
Биржа барча операцияларда воситачи ва тартибга солувчи сифатида иштирок этиб, битимларни очиқ рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни солиқ органларига автоматик етказиш ва ҳисоб-китобларни клиринг палатаси орқали бошқаришни таъминлайди.
#Ўзбекистон #Фармон #пахта
