Пахта хомашёсининг бошланғич нархи ва биржа савдоларининг тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорига мувофиқ, пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартиби белгиланди. Ушбу қарорга кўра, 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хомашёсининг бошланғич нархи 7 720 000 сўм деб белгиланди. Ушбу нарх, сўнгги 6 ойдаги Нью-Йорк биржасидаги пахта хомашёсининг фьючерс котировкаларига асосланиб ҳисобланган.
Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанбадан жумагача икки савдо сессиясида ўтказилади: эрталабки сессия 09:00 дан 12:30 гача ва кечки сессия 14:00 дан 18:00 гача.
#пахта #биржа #савдо
