Россия енгил саноатининг ўсишига нима сабаб бўляпти?

2024-йилда Россиянинг енгил саноати 20% га ўсди. Бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлигининг енгил саноат бўйича бўлими раҳбари ўринбосари Ксения Бобилева хабар берди. Асосий ўсиш омили — тикувчилик ишлаб чиқаришининг кенгайиши. Сўнгги беш йил ичида саноатнинг ўртача йиллик ўсиши 17% ни ташкил этди.
2024-йилда саноатни ривожлантириш учун 34 та ариза берилган ва 5 миллиард рубл инвестиция тасдиқланган. Экспертлар, келажакда саноатнинг ўсиши молиявий қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш орқали амалга оширилишини таъкидлашмоқда.
#Россия #ЕнгилСаноат #ўсиш
