Ўзбекистон

Пахта қабул қилиш жараёни рақамли тизимга ўтказилди

Пахта қабул қилиш жараёни рақамли тизимга ўтказилди

Айни кунларда юртимиз бўйлаб бўлгани каби, Наманган вилоятида ҳам пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Мавсумни сифатли ўтказиш ва ҳосилни йўқотишларсиз йиғиб олиш мақсадида ишлар “Ўзагроинспекция” томонидан қатъий назоратга олинган.

Вилоят бўйлаб пахта теримига катта техник салоҳият сафабар этилган:

-1190 та трактор,
-2273 та тиркама,
-40 та замонавий пахта териш комбайни фаолият юритмоқда.

Хусусан, Мингбулоқ туманида 245 та трактор ва 482 та тиркама ажратилган. Комбайнлар ёрдамида кунига 40 тоннагача пахта йиғиб олиш имкони мавжуд бўлиб, бу жараённинг тезкор ва сифатли бўлишини таъминламоқда.

Пахта топшириш босқичида эса рақамли тизимлар самарали йўлга қўйилган. Вилоятдаги 27 та пахта қабул маҳалласи тўлиқ равишда Агротарози, “Ҳосил қабули” ва “Агродох” дастурлари билан жиҳозланган. Энди ҳосилнинг вазни электрон тарзда ўлчанади, ҳисоб-китоблар аниқ ва шаффоф олиб борилади.

Буларнинг барчаси пахта йиғим-терими мавсумини адолатли, тезкор ва самарали якунлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Wildberries’да расм орқали маҳсулот қидириш йўлга қўйилди