Дунёда

Пахта терими тугади, аммо теримчилар ҳали ҳам иш ҳақини кутмоқда

Пахта терими тугади, аммо теримчилар ҳали ҳам иш ҳақини кутмоқда

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган “Марҳамат текстил” кластери атрофида норозилик кучаймоқда. Пахта терими якунланган  бўлишига қарамай, фермерлар ва теримчи аёллар ўз меҳнат ҳақини ҳали ҳам ололмаяпти.

“Олломурод ерлари” фермер хўжалиги 2024 йилги ҳосил мавсумида кластерга 83,6 тонна пахта топширган. Шунингдек, қарийб 135 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ҳали тўланмаган.

Шу билан бирга, кластернинг 50 дан ортиқ фермер хўжаликларига жами 1,6 миллиард сўм қарзи мавжуд бўлиб, ҳозирча фақат бир қисми — 490 миллион сўм тўланган.

Теримчи аёллар эса октябрь ойидан бери ўз ҳақини кутмоқда. Улар айтганидек, фермерлар кластердан пул ололмаётгани сабабли, уларга ҳам тўлов қилиш имкони йўқ.

Мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари текширув ўтказмоқда.

Батафсил ўқиш Бухоро делегацияси АҚШда тўқимачилик ва пахтачилик бўйича бир нечта шартномаларни имзолади