Покистон Ўзбекистонда болалар ва спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

Дунё ААнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида чарм саноати бўйича ҳамкорлик кенгайтирилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Покистонга ташриф буюриб, Лаҳор шаҳрида Hawk Фире Индустриес компанияси раҳбари Кашиф Раза билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Тошкент вилоятида чармни қайта ишлаш ва пойабзал ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Компания келажакда Ўзбекистонда болалар ва спорт пойабзаллари ҳамда боксчилар учун чарм қўлқоплар ишлаб чиқариб, уларни Европа бозорларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Мазкур ташаббус икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилиши кутилмоқда.
