Дунёда

Прада Versace брендини cотиб олишни ўйламоқда: Янги мода империяси пайдо бўлиши

Prada Versace брендини cотиб oлишни ўйламоқда: Янги мода империяси пайдо бўлиши

2018-йилдан бери Capri Ҳолдингс таркибига кирган Versace 2023-йилда 1,1 миллиард доллар даромад олди. Бироқ, 2024-йилнинг иккинчи чорагида сотувлар 28,2% га камайди, бу эса бутун дунё бўйлаб талабнинг пасайиши, жумладан Хитойдаги пасайиш билан боғлиқ.

Шунингдек, Capri Ҳолдингс Жиммй Чоо брендини сотиш ниятида. Илгари компания Тапестрй билан 8,5 миллиард доллар қийматидаги битимни амалга оширишни режалаштирган эди, лекин АҚШнинг Федарал савдо комиссияси бу битимни тўхтатди.

Capri Ҳолдингс ўз брендларини сотиш имкониятларини баҳолаш учун Barclays банкини жалб қилди, Прада эса мумкин бўлган битимни баҳолаш учун Citi банки билан ҳамкорлик қилмоқда. Ил Соле 24 Оре маълумотларига кўра, бошқа модалар уйлари ҳам ушбу битимга қизиқиш билдиришлари мумкин. 2023-йилда Эхор ва Керинг Versace ва Жиммй Чоо брендларини сотиб олиш имконини ўрганишган.

#Прада #Версаге #ЯнгиИмперия

Батафсил ўқиш Почта России  Озондан товарларни Ўзбекистонга етказиб беришни бошлайди