ПУМА белгисини ноқонуний ишлатган корхонага 40 миллион сўм жарима қўлланди

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги «П.Б.» МЧЖ компанияси Германиянинг ПУМА брендидан рухсатсиз фойдаланиб, контрафакт маҳсулот сотгани учун 40 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Шунингдек, компанияга фаолиятни дарҳол тўхтатиш ва бренд ҳуқуқларини бузишни бас қилиш талаби қўйилган. Адлия вазирлиги таъкидлашича, брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўриш ишлари давом этмоқда.
