Қирғизистон — 2025-йилнинг И чорагида ЕОИИда саноат етакчиси

2025-йилнинг дастлабки уч ойида Қирғизистон саноат ишлаб чиқариши бўйича Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари орасида энг юқори ўсишни — +16,3% кўрсатди ва ҳатто иттифоқдаги энг яқин ҳамкорларини ҳам сезиларли даражада ортда қолдирди.
Ижобий динамикага асосан қуйидаги соҳаларда эришилди:
-Қурилиш — ишлаб чиқариш ҳажми 53,3% га ошди,
-Улгуржи ва чакана савдо — 8,8% га,
-Қишлоқ хўжалиги — 2,8% га.
Таққослаш учун бошқа ЕОИИ мамлакатларидаги саноат ўсиши:
-Қозоғистон — +6,7%
-Беларусь — +2,1%
-Россия — +1,1%
-Арманистон — −18,5%
ЕОИИ бўйича ўртача ўсиш даражаси эса атиги +1,5% ни ташкил этди.
2025-йил январь–апрел ойларидаги маълумотларга кўра, Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 442,4 миллиард сўм ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан +11,7% га кўп. ЯИМ таркибида:
-52% хизмат кўрсатиш,
-20% саноат,
-6% қурилиш,
-4% қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади.
