Қирғизистон

Қирғизистон жун ва чарм саноатини ривожлантирмоқда

Қирғизистон жун ва чарм саноатини ривожлантирмоқда

24КГ Қирғизистон янгиликлар агентлигининг маълум қилишича, Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва саноат вазирлиги Токмак шаҳрида жойлашган «Касиет» жунни тозалаш ва калава ипга айлантиришга ихтисослашган фабрикаси фаолиятини фаоллаштириш учун 913,5 миллион сом ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Қирғизистон енгил саноатида асосан тикувчилик соҳаси устунлик қилади ва унинг маҳсулотлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига кенг экспорт қилинади. Энди эса, Президент Садир Жапаров топшириғига мувофиқ, мамлакатда жун ва чармни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан икки муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган:

Чўй вилоятидаги «Касиет» фабрикаси фаолиятини қайта тиклаш;

Иссиқ-Ата туманида ҳайвон териларини қайта ишлашга ихтисослашган чарм заводи қурилиши. Ушбу завод чиқиндиларни камайтириш ва хом ашёни самарали қайта ишлашни мақсад қилган.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳалар доирасида майин жун ишлаб чиқариш мақсадида меринос қўйлари сонини ошириш ҳам режалаштирилган. Бу қайта ишлаш учун хом ашё сифатига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Туркманистонда пахта соҳасида мажбурий меҳнат ҳали ҳам сақланиб қолмоқда