Қирғизистон

Қирғизистон ва Покистон ўртасида бизнес-форум ўтказилади

Қирғизистон ва Покистон ўртасида бизнес-форум ўтказилади

Қирғизистоннинг Economist.kg ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Покистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

14-май куни Покистоннинг Карачи шаҳрида катта бизнес-форум ўтказилади, бу эса Қирғизистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.

Асосий йўналишлар:
-Тўқимачилик саноати
-Фармацевтика ва тиббиёт
-Банк ва молия сектори
-Логистика ва транспорт йўллари
-Агробизнес ва озиқ-овқат бозори
-Тоғ-кон ва минерал саноат

Форум икки давлатнинг ҳукумат вакиллари, бизнес-жамият, инвесторлар ва экспертлар учун мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади. Бу тадбир тадбиркорлар учун ишончли ҳамкорлар топиш, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун ажойиб имкониятдир.

Батафсил ўқиш Беларусьда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус кийимлар тақиққа учради