Қирғизистонда жунни қайта ишлаш корхонаси фаолият бошлади

Қирғизистоннинг Нарын вилояти, Ак-Талин туманида Азиз Таалайбек томонидан оқ қўй жунни қайта ишлаш билан шуғулланувчи янги корхона иш бошлади. Мазкур корхона жунни қайта ишлаш орқали ёстиқлар, матраслар ҳамда бошқа маиший маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Ҳозирда корхонада 10 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган. Тез орада қора қўй жунини ҳам харид қилиниб, қайта ишланиши режалаштирилмоқда.
Ушбу ташаббус қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш ва қўшимча даромад манбаларини яратишга хизмат қилади.
