Дунёда

“Райёна Техтил Гроуп” фаолиятини кенгайтирмоқда

“Rayyona Textil Group” фаолиятини кенгайтирмоқда

Андижон вилояти Марҳамат туманида фаолият юритаётган “Райёна Техтил Гроуп” ўз имкониятларини янада кенгайтириб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги филиални ишга туширди.

Ушбу замонавий корхонада 50 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланиб, улар учун барқарор даромад ва муносиб меҳнат шароити яратилди. Бу эса оилалар фаровонлигини ошириш баробарида, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Илғор технологиялар билан жиҳозланган корхонада юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундай ташаббуслар ҳудуд саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда