Тожикистон

Россия Тожикистонда саноат паркига сармоя киритмоқда

Россия Тожикистонда саноат паркига сармоя киритмоқда

Россия ва Тожикистон саноат соҳасидаги ҳамкорлигини қўшма саноат парки яратиш орқали кучайтирмоқда.

Мазкур лойиҳа Россиянинг «Халқаро ҳамкорлик ва экспорт» миллий дастури доирасида амалга оширилмоқда ва у ишлаб чиқариш ҳамда экспортни ўзаро ривожлантиришга қаратилган.

Саноат паркининг ташкил этилиши Тожикистонда россиялик компаниялар сонини оширади ва 2030 йилга бориб икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашни 2,5 баробарга кўпайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, парк тожик мутахассислари ва кичик бизнес учун янги имкониятлар яратади, кластерлар ривожланади, технологиялар узатилади ва маҳаллий кадрлар тайёрланади.

Батафсил ўқиш БАҲМАЛ ГРОУПдан янги йўналиш: СЛУБ мато