Ўзбекистон

САҒнинг янги логотипи Силвер Mercury ва White Сқуаре фестивалларида ғолиб бўлди!

SAG’нинг янги логотипи Silver Mercury ва White Square фестивалларида ғолиб бўлди!

САГ бренди ва Депот агентлиги 2025-йилда White Сқуаре ҳамда Силвер Mercury фестивалларида учта мукофотни қўлга киритиб, дунё даражасидаги бренд яратиш ва дизайн маҳоратини намойиш этдилар.

White Сқуаре фестивалида “Десигн Дривен Effectiveness” йўналишида олтин ва “Ретаил-дизайн” йўналишида кумуш медалларни қўлга киритилди. Шунингдек, Силвер Mercury фестивалида “Брендни ўзгартириш бўйича энг яхши лойиҳа” номинациясида кумуш медаль соҳиби бўлди.

White Сқуаре — бу 38 та мамлакатдан, жумладан, Европа, МДҲ, Шимолий ва Лотин Америкаси, МЕНА минтақаси, Осиё, Хитой ва бошқа давлатлардан жами 1210 иштирокчи билан ўтказиладиган халқаро креативлик фестивали ҳисобланади. Силвер Mercury эса МДҲ мамлакатларидаги энг нуфузли коммуникация мукофотларидан биридир.

САГ — гиламчилик соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш ускуналари бўйича дунё етакчиларининг учталигига киради. Компания Туркия, Эрон ва Хитой брендлари билан рақобат қилиб, халқаро бозорларда фаол фаолият юритмоқда.

Депот — Россиянинг машҳур бренд яратиш агентлиги бўлиб, бренд ишлаб чиқиш, қадоқлаш дизайни ва стратегик коммуникация соҳаларида ихтисослашган.

САГ бренд-директори Моҳитобону Кенджаева:

“Натижалар кутганимиздан ҳам яхшироқ бўлди. Янги имидж нафақат бизни, балки мижозларимизни ҳам илҳомлантирди. Бу оддий дизайндан кўпроқ — бу бизнинг келажагимиз.”

САГ ва Депотънинг ғалабаси Ўзбекистон енгил саноатининг бутун соҳасида муҳим қадамдир. “Маде ин Узбекистан” бренди дунё майдонида тобора ўзини танитиб бормоқда .

Батафсил ўқиш Ўзбекистон барқарорликка эътиборни кучайтирмоқда: Тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошланди