Ўзбекистон

Самарқанд Аппарел фабрикаси халқаро элчилар эътиборини тортди

Samarqand Apparel фабрикаси халқаро элчилар эътиборини тортди

2025 йил 16-июнь куни АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Индонезия, Франция, Испания, Швеция, Латвия ва Польшанинг Ўзбекистондаги элчилари Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифнинг асосий мақсади — вилоятдаги иқтисодий ислоҳотлар, саноат салоҳияти ва хорижий инвестиция имкониятлари билан танишишдан иборат эди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Хамраев раҳбарлигида элчиларга бир қатор йирик саноат корхоналари фаолияти намойиш этилди. Улар орасида 2013 йилда Жанубий Кореянинг ЁУНГОНЕ Corporation инвестицияси асосида ташкил этилган Самарқанд Аппарел фабрикаси алоҳида эътибор қозонди. Корхона халқаро талабларга мос кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқаради ҳамда Тҳе Нортҳ Face ва Энгелберт Страусс каби етакчи брендлар учун экспорт қилади.

Ташриф чоғида корхона раҳбари А. Аҳраров томонидан меҳмонларга ишлаб чиқариш жараёни, экспорт салоҳияти ва ходимларга яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Элчилар маҳсулотларнинг Жанубий Корея ва Германия каби мамлакатларга экспорт қилинаётганини юқори баҳоладилар ҳамда ички бозор учун тайёрланаётган сифатли маҳсулотларга ҳам ижобий фикр билдирдилар.

Батафсил ўқиш Ўзбек маҳсулотлари Афғонистон бозорида