Тожикистон

«Суғд» ЭИЗ: Эркин иқтисодий зоналар саноатни қандай ўзгартираяпти?

«Суғд» ЭИЗ: Эркин иқтисодий зоналар саноатни қандай ўзгартираяпти?

Тожикистон 2024 йилда ишлаб чиқариш ва ташқи савдо соҳасида сезиларли ўсишни намоён этди. Бу тараққиётнинг муҳим драйверларидан бири «Суғд» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) бўлиб, у экспорт ҳажмини ва саноат ишлаб чиқаришини оширишга катта ҳисса қўшди.

2024 йилда «Суғд» ЭИЗда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 442 млн сомоний (40 млн доллардан ортиқ)ни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 125,2% кўп. Ҳудудда ишлаб чиқарилаётган асосий маҳсулотлар қаторида тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари етакчилик қилмоқда. ЭИЗ маҳсулотлари асосан Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой ва Афғонистон бозорларига экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, ЭИЗнинг жадал ривожланиши инвесторларни жалб қилишга ҳамда янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшмоқда – 2024 йилда зонада ишловчилар сони 1 500 нафардан ошди.

Тожикистоннинг умумий экспорти 2024 йилда $1,94 млрдга етди, унинг катта қисмини фойдали қазилмалар, қимматбаҳо металлар ва пахта калава ипи ташкил этди.

Пахта калава ипи ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг ўсиши (экспорт тузилмасида 2,5%) Тожикистон енгил саноатининг барқарор ривожланаётганини кўрсатмоқда. Ташқи савдо алоқаларининг кенгайиши эса мамлакатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳамда соҳада янги инвесторларни жалб қилишга хизмат қилиши мумкин.

Батафсил ўқиш Тўғри солиқ сиёсати тикувчилик саноатига қандай таъсир қилиши мумкин?