Ўзбекистон

Сурхондарёда машҳур брендлар номидан рухсатсиз фойдаланган шахс жазоланди

Сурхондарёда машҳур брендлар номидан рухсатсиз фойдаланган шахс жазоланди

Бугунги кунда машҳур брендлар нафақат ном, балки сифат ва ишонч тимсоли ҳисобланади. Шу сабабли уларни ҳимоя қилиш ҳар бир давлат учун муҳим вазифа саналади.

Сурхондарё вилоятида Ҳуго Босс, Пума ва Томмй Ҳилфигер брендлари номидан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланиб, судга тортилди. Маълум бўлишича, у ҳеч қандай рухсат ва лицензиясиз ушбу брендлар номи остида сохта маҳсулотлар ишлаб чиқариб, сотган ҳамда фаол равишда реклама қилган. Суд қарорига кўра, қоидабузар фаолиятини тўхтатиши, барча контрафакт маҳсулотларни йўқ қилиши ва 111 миллион сўмдан ортиқ жарима ҳамда харажатларни тўлаши шарт этиб белгиланди.

Бу ҳолат тадбиркорлар учун муҳим сабоқ бўлиб, ҳар қандай фаолият қонуний ва ҳалоллик асосида олиб борилиши зарурлигини яна бир бор эслатади. Брендлардан фойдаланишда эса албатта расмий рухсат ва лицензия талаб этилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон мебель ишлаб чиқарувчилари “УМИДС 2026” кўргазмасида фаол иштирок этмоқда